Тайсон Фьюри кейинги жангини Усикка қарши ўтказиши мумкинми?

Бугун Америка Қўшма Штатларидаги "Т-Моbile" аренасида бўлиб ўтган Тайсон Фьюри ва Деонтай Уайлдер ўртасидаги 3 жангда Фьюри муддатидан олдин ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Бир неча кун олдин эса супероғир вазн тоифасида яна бир катта жангда Александр Усик Энтони Жошуани таслим этган ҳолда WВА, WВО, IBF камарлари эгаси бўлган. Кўпчиликда Фьюри ва Усик мутлақ чемпионлик учун жанг ўтлазади деган фикр бўлса ажаб эмас. Лекин бунга хали эрта...

Усик Жошуа билан шартномага кўра реванш жангини ўтказиши керак. Ушбу баҳс 2022 йилнинг февраль ёки март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Фьюри эса кейинги жангида WВC йўналишида мажбурий даъвогардан камарини ҳимоя қилиши мумкин. Ҳозирда даъвогар бўлиб турган британиялик Диллиан Уайт 30 октабрда Отто Уаллин билан куч синашади. Ташкилот агар Фьюри бугундан бошлаб 30 кун ичида Усикка қарши жанг учун келишувга эриша олса, бу жангга рухсат бериши, акс ҳолда Уайт ўз жангида ғалаба қозонса, Фьюри ва Уайт ҳимоя жангига буйруқ беришини маълум қилди. Тоp Rank компанияси раҳбари Боб Арум Жошуанинг промоутери Эдди Хирн билан Жошуа Фьюри ва Усик жангига рухсат бериши борасида муҳокама қилганда, Жошуа буни инкор этган ва албатта кейинги жангини Усикка қарши ўтказишини айтиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар