Асосий мазмунга ўтиш

Тайсон Фьюрининг навбатдаги рақиби ким бўлади? Унинг промоутери жавоб берди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Британиялик боксчи тез орада навбатдаги жангини ўтказади.

Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони, "Лўлилар қироли" номи билан машҳур британиялик Тайсон Фьюрининг (30-0-1,21 КО) навбатдаги рақиби аниққа ўхшайди. У кейинги жангини германиялик Агит Кабаелга қарши рингга кўтарилиши мумкин. Бу борада унинг промоутери Фрэнк Уоррен маълум қилган.

"Агит Кабаел (20-0-0,13 КО) Фьюри учун навбатдаги танланган рақибдир. Унга шартнома юборилган", - деди Уоррен. 

Маълумот учун, Фьюри сўнгги жангини 22 февралда Деонтай Уайлдерга қарши ўтказиб, уни мағлубиятга учратган эди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ