Теофимо Лопес ва Жорж Камбосос жангини ташкил этиш Matchroom компаниясига ўтди
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBА, WBО, IBF ва the Ring камарлари учун бўлиши белгиланган Теофимо Лопес (16-0, 12КО) ва Жорж Камбосос (19-0, 10КО) жангини ташкил қилиш Matchroom компаниясига ўтказилди. Даставвал, бу ҳуқуқ Triller томонидан сотиб олинган бўлса, жанг ташкил қилиш борасида юзага келган муаммолардан сўнг ҳуқуқ IBF томонидан иккинчи энг кўп маблағ таклиф қилган Маtchroom промоушенига тақдим қилинди.
 
"Matchroom Boxing компанияси Теофимо Лопес ва Жорж Камбосос жангини ташкил қилишини тасдиқлашдан мамнунман. Жанг санаси ва манзили тез орада эълон қилинади",-деб ёзади компания раҳбари Эдди Хирн. 
 
Эслатиб ўтамиз, Лопес ва Камбосос жанги аслида 16 октябрда Тriller компанияси томонидан ўтказилиши керак эди. Лекин компания IBFга хат билан чиқиб ташкилотчиликни рад этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)