Тите Неймар манзилига келган танқидлардан уни ҳимоя қилди!

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите сўнгги пайтларда "пентакампеонлар" сафида самарали ҳаракатлар амалга ошира олмай, кўп хатоларга йўл қўяётган Неймарни ҳимоя қилди. 

"Биламан, ундан ҳар доим ўзига ҳос ҳаракатлар кутилади. Ҳа, Неймар ўзгача футболчи ва майдонда жуда креатив. Бироқ у ҳар сафар муваффақият қозонмайди. Сўнгги бахсда у қаттиқ қўриқланди. Баъзида икки рақиб унга қарши ўйнаган ҳолатлар ҳам бўлди", - деди бош мураббий. 

Бугун тонгда Бразилия - Колумбия баҳси бўлиб ўтди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.  29 ёшли вингер Қатардаги Жаҳон чемпионати у учун сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!