"Токио-2020" Олимпия ўйинларида теннис баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби сифатида олимпиадага йўлланма олган Денис Истомин (ATP рейтингида 197-ўрин) илк босқичда ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кортга чиқади.

Ҳамюртимиз ATP рейтингида 160-ўринда қайд этилган мазкур рақибини мағлуб этган тақдирда, кейинги босқичда Александр Бублик (Қозоғистон) - Даниил Медведев (РОҚ) қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, теннис беллашувлари 24 июлдан старт олади. Учрашувлар маҳаллий вақт билан 11:00 дан бошлаб бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)