Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Тоттенҳэм» «Атлетико» юлдузи учун 80 миллион евро таклиф қилмоқчи

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Тоттенҳэм» Алекс Баэна учун 80 миллион евро таклиф қилиб, қишки трансфер ойнасида уни сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Алекс Баэна фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Испания терма жамоаси аъзоси билан Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби жиддий қизиқмоқда.

La Razon нашри хабар беришича, «шпорлар» «матрасчилар» етакчиларидан бири ҳисобланган Баэна трансфери бўйича қишки трансфер ойноғидаёқ келишувга эришишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, лондонликлар футболчи учун 80 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.

Маълумотларга қараганда, «Тоттенҳэм» ҳужумкор яримҳимоя чизиғини кучайтириш йўлларини изламоқда. Бунга жамоа етакчиларидан бири Хави Симонснинг жароҳат олиши ва натижада «шпорлар» ҳужум салоҳиятининг пасайиб кетгани сабаб бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ