"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин Жанубий Корея терма жамоаси сафида жароҳат олди. Бу ҳақда кореяликлар расмий саҳифаси хабар тарқатди. 

Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи мушагини шикастлаб олган. У мудатидан аввал "шпорлар" ихтиёрига қайтадиган бўлди. Ҳозирча Сон қачон сафга қайтиши аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" шанба куни дербида "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да старт олади. 

Футболчи жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар