Асосий мазмунга ўтиш

Туркия Суперлигаси. Қорли ўйинда "Сивасспор" дуранг ўйнади, Турғунбоев бир тайм ҳаракат қилди

Унинг ҳаракатлари "SofaScore"да 6.3 баллга баҳоланди.

Туркия Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сивасспор" - "Касимпаша" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Легионеримиз Азизбек Турғунбоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Легионеримизнинг ҳаракатлари "SofaScore"да 6.3 баллга баҳоланди. 

Шу тариқа, бугунги баҳсдан сўнг сивасликлар очокларини 18 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ