Туркиялик машҳур ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов промоушени билан шартнома имзолади (фото)

  • 27 сентябрь, 2021, 18:35
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, юртимизнинг кўзга кўринган спортчиларидан бири, UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов янги промоушенга асос солди.

"Muradov_professional_Liga" номини олган мазкур промоушен туркиялик спортчи Қодир Далкран билан шартнома имзолади. Ушбу жангчи профессионал ММАда 5 бор октагонга кўтарилган ва 3 бор сабмишен эвазига ғалаба қозонган. 2 та тўқнашувда имкониятни бой берган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик машҳур спортчилар Шохасан Мирзаматов ҳамда Баҳодир Бакиев ҳам Мурадов лигасида иштирок этиши аниқ бўлганди.

Маълумот учун, 22 октябрь куни пойтахтимиз "Muradov_professional_Liga"нинг илк турнирига мезбонлик қилади. Ҳозирча тўлиқ файт-кард маълум эмас.

photo_2021-09-27_18-13-07

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!