"Турон" назорат баҳсида "Сурхон" устидан ғалаба қозонди

Суперлиганинг 2-даврасига қизғин тайёргарлик кўраётган “Турон” бугун Термизнинг “Сурхон” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Яйпанликларнинг янги аъзоси Хумоюн Муртозаев томонидан 80-дақиқада киритилган ягона гол “Турон”га ғалаба келтирди. Якуний ҳисоб – 1:0.

Назорат учрашуви

"Турон" - "Сурхон" 1:0

Гол: Хумоюн Муртозаев, 80 (1:0)

Суперлигада 12 турдан сўнг “Турон” 13-ўринда, “Сурхон” эса 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!