Тухель ишонган ўйинчи “Челси”га шарт қўйди

  • 10 сентябрь, 2021, 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” жамоанинг етакчи ҳимоячиларидан бири Антонио Рюдигер билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти.

Tecno

Германиялик футболчи “аристократлар”нинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси ҳисобланади. Шу боис, Томас тухель клуб раҳбариятидан уни янги шартномага кўндиришни талаб қилмоқда.

Рюдигернинг ўзи “Бавария”, “Реал” ва ПСЖдан чорлов бўлаётганини инобатга олиб, бу клублар билан музокара қилишга тайёрлигини билдирди. У лондонликларнинг таклифларини рад этиб, музокараларни тўхтатди.

Тажрибали ҳимоячи агар “Челси” унинг қолишини истаса, ҳафталик маошини 130 минг фунтдан 200 минг фунтга кўтариши кераклигини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!