Тухель “Ливерпуль”да порлаган юлдузни чорлаяпти

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель майдон марказини кучайтириш борасида бош қотирмоқда. Шу боис, “аристократлар” марказий ярим ҳимоячиларни нишонга оляпти.

Германиялик мутахассис ҳозир ПСЖда ўйнаётган Жоржиньо Вейналдумни Англия премьер-лигасига қайтармоқчи. Нидерландиялик ярим ҳимоячи юлдузли онларини “Ливерпуль”да ўтказган. Ўтган ёзда уни Рональд Куман “Барселона”га чақирганди. Бироқ, футболчи катта маош ваъда қилган ПСЖни танлади.

Парижда эса Вейналдумнинг омади чопмади. Маурисио Почеттино уни асосий ўйинчилар қаторига қўшгани йўқ. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Жоржиньо яқинда Франция чемпионатини тарк этиш истагини билдирди.

Албатта, собиқ жамоаси атрофидаги янгиликларни кузатиб бораётган Томас Тухель бу вазиятни кўздан қочиргани йўқ. Қолаверса, немис мутахассиси ПСЖ хўжайинларини норози футболчини январда ижарага жўнатишга кўндира олишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!