Тухель ўзига қарши чиққан яна бир истеъдодни сўндирмоқда

Европа Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг ўзига ишончи ортган Томас Тухель “Челси”ни ўзига ёқмайдиган футболчилардан тозаламоқда.

Аввалроқ, германиялик мутахассис Росс Баркли ва Рубен Лофтус-Чикка ишонч билдирмаслигини маълум қилганди. Энди Тухель истеъдодли ёш ҳуэумчи КАллум Хадсон-Одоининг кетишини талаб қиляпти.

Яқинда футбол ва мураббийнинг муносабати бузилганди. Ўшанда Каллум мураббийнинг талабини бажаришдан бош тортган ва тезда захирага олинган эди.  Ҳалигача вазият яхшилангани йўқ.

Томас Тухель иш жараёнида футболчиларнинг ахлоқи билан шуғулланишга вақт ажратмоқчи эмас. У фақатгина ўзига сўзсиз бўйсунадиган ўйинчилар билан ишлашни маъқул кўрмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар