Тухель “Реал” футболчиси трансферини блоклади

El Nacional нашрининг маълум қилишича, “Челси” раҳбарияти бош мураббий Томас Тухель талабига кўра “Реал” ва Испания терма жамоаси плеймейкери Исконинг трансферидан воз кечди.

Трансфернинг барбод бўлишига Исконинг ўйин услуби Томас Тухелга ёқмаслиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Германиялик мутахассис Искони индивидуал ҳаракат қилишга берилиб, жамовий ўйинда фойда келтирмаслигини таъкидламоқда.

“Реал” 29 ёшли ярим ҳимоячидан тезроқ қутилмоқчи ва уни қишки трансферлар даврида бошқа жамоага ўтказиб юборишни мўлжаллаяпти. Мадрид клубини бошқараётган Карло Анчелотти тажрибали ўйинчига имкон бермаслигини маълум қилган.

Исконинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Шу боис, клуб мутасаддилари футболчи эркин агентга айланмасидан уни сотиб юборишга эришмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар