Тухель яна икки футболчиси жароҳат олганини маълум қилди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛ доирасидаги "Уотфорд"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, Ковачич ва Канте мазкур баҳсни ўтказиб юборади. 

"ЎЗ-ўзидан Чилуэлл ушбу тўқнашувни ўтказиб юборади. Қолаверса, биз бу учрашувда Ковачич ва Канте хизматидан ҳам фойдалана олмаймиз. Улар жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурмади. Лукаку эса машғулотларда ишлаяпти ва аввалги даражасига қайтмоқда", - деди мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, "Уотфорд" ва "Челси" ўйини 2 декабрь куни 00:30да старт олади. Айни дамда "кўклар" 30 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!