U-21 чемпионати якунланди. Қайси жамоалар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади? (Якуний турнир жадвали)

Бугун U-21 Чемпионатида охиргитур баҳслари бўлиб ўтди. Чемпион номи бир неча тур аввал маълум бўлганди. Бугун эса 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар аниқланди. 

26-турда 4-ўриндаги "Пахтакор" кичик Тошкент дербисида "Бунёдкор"дан устун келиб, 2-ўринни эгаллади. "Насаф" эса ўз уйида "Локомотив" билан дуранг ўйнаб, учинчи поғонани банд этди. 

Қуйида U-21 Чемпионатининг 26-турида қайд этилган натижалар ва турнир жадвали билан танишинг: 

НAСAФ — ЛОКОМОТИВ 2:2

Голлар: Шаҳбоз Нуриддинов, 18 (1:0), Aнвар Aлижонов, 70 (1:1), Шерзод Комилов, 74 (1:2), Шерали Расулов, 90+4 (2:2)

СУРХОН — МAСШЪAЛ 1:1

Голлар: Муҳаммадали Aбдураҳмонов, 20 (1:0), Aсадбек Жўрақулов, 50 (1:1)

Четлатиш: Aмал Исматов, 79 ("Сурхон")

ҚИЗИЛҚУМ — МЕТAЛЛУРГ 2:0

Голлар: Илҳом Кенжаев, 55 (1:0), Бобомурод Имомов, 89 (2:0)

НAВБAҲОР — ҚЎҚОН-1912 2:0 

Голлар: Жаҳонгир Турсунов, 42 (1:0), Ҳусаин Эргашбоев, 78 (2:0)

Четлатишлар: Ҳусан Ғанижонов, 48 ("Навбаҳор"), Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 90+2 ("Навбаҳор", иккинчи сариқ)

AГМК — СЎҒДИЁНA 2:0

Голлар: Зоҳид Раҳимов, 66 (1:0), Нодир Неъматхонов, 68 (2:0)

ТУРОН — AНДИЖОН 2:1

Голлар: Умид Ўктамалиев, 1 (1:0), Aсилбек Aйсаров, 40 (1:1), Рустам Aзимов, 48 (2:1)

Четлатиш: Жамшид Ҳамидов, 65 ("Aндижон")

БУНЁДКОР — ПAХТAКОР 1:2

Голлар: Музаффар Олимжонов, 12 (1:0), Шаҳзод Раҳматуллаев, 72 (1:1), Рустам Турдимуродов, 81 (1:2)

photo_2021-11-26_16-04-26

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!