У "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялнинг агенти Филипп Ламболи очиқчасига мижозининг қишда жамоасини ўзгартириш истаги борлигини айтди.

"Антони январда бошқа клубга кетмоқчи. У ўйнаши керак. У қолишни истамаяпти, мен бу масалани тез орада раҳбарият билан муҳокама қиламан", - деди агент.

26 ёшли франциялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер қиймати эса 35 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда Марсьяль “Манчестер Юнайтед” сафида жами 10та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!