У "Реал"да қолиб, асосий таркибдаги ўрнини қайтармоқчи!

"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио қишки трансфер вақтида мадридликлар сафини тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда ABC нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик футболчи жамоада қолиб, асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олмоқчи. Марконинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Маълумот учун, Асенсо жорий мавсум "Реал" сафида бор йўғи иккита ўйинни асосий таркибда бошлади. Асосан, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти уни захирадан майдонга туширмоқда. 

Аввалроқ, ҳавбекка Италия ва Англия клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!