У Роналдудан кўра Гринвудни афзал кўрди

"Қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" футболчиларидан иборат терма жамоа тузиб, унга Криштиану Роналдуни қўшмади. Бунга унинг ўзи шундай изоҳ берди:

"Қандай қилиб Роналду каби афсонани бу жамоага киритмадим? Сабаби, мен бугунги кун ҳақида гапирмоқдаман. Мен айни дамда Гринвудни танлаган бўлар эдим.

Фирмино ўтган ҳафта "Ливерпуль" сафида хет-трик қайд этди ва жуда яхши ўйнади. Бироқ ўтган мавсум ва бу мавсумда Мэйсон суперюлдузга айланди. Унга жой топишим керак эди", - деди Каррагер "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, у тузган рамзий жамоадан Алиссон, Трент Александер-Арнольд, Жоэль Матип, Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон, Жордан Хендерсон, Фабиньо, Бруну Фернандеш, Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане ва Мэйсон Гринвуд ўрин эгаллаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар