УЕФАга 5 кун муҳлат берилди

Судья Мануэль Руис де Лара Суперлига асосчилари ҳисобланган клубларга нисбатан санкцияларни бекор қилиш ва бу ҳақда расмий сайтида эълон қилиш учун УЕФАга 5 кун муҳлат берди.

Юқоридаги талаб бажарилмаган тақдирда, УЕФА президенти Александр Чеферин "жиноий итоатсизлик" учун жавобгарликка тортилади.

Мадрид тижорат суди ўз баёнотида "УЕФА Европа Иттифоқида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш учун тегишли бозорда эркин рақобат тамойилига путур етказадиган амалиётларни очиқ тарғиб қилиб, қонундан ташқари ҳаракат қилмоқда", дея маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига ғоясини 12 та клуб қўллаб-қувватлаган эди. Булар: "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Ювентус", "Милан" ва "Интер".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)