"UFC 268" турнирининг файт-карди ҳам супер кўриниш олмоқда. Икки чемпионлик жанги бўлади

  • 3 сентябрь, 2021, 20:02
  • 0
  • MMA

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни  АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Мэдисон-Сквер-Гарден” аренасида “UFC 268” турнири ташкил қилинади. Ушбу кечанинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони нигериялик Камару Усман даъвогар АҚШ вакили Колби Ковингтон билан баҳс юритади. Бу уларнинг иккинчи жанги бўлиб, дастлабкисида Усман ғалаба қозонганди.

Шунингдек, мазкур турнир кардидан бир қатор супер тўқнашувлар ўрин олган.

Қуйида, ҳозирга қадар аниқ бўлган жуфтликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Асосий кард:

Камару Усман (Нигерия) - Колби Ковингтон (АҚШ) (ярим ўрта вазнда чемпионлик жанги);

 Роуз Намаюнас (АҚШ) - Вейли Жанг (Хитой) (аёллар минимал енгил вазнида чемпионлик жанги);

 Жастин Гетжи (АҚШ) - Майкл Чендлер (АҚШ)

 Люк Рокхолд (АҚШ) - Шон Стриклэнд (АҚШ)

 Фрэнки Эдгар(АҚШ) - Марлон Вера (АҚШ)

Прелим кард:

 Алекс Перейра (Бразилия) Андреас Михайлидис (Греция);

 Эль Яквинта (АҚШ) - Бобби Грин (АҚШ)

 Жермейн де Рандами (Нидерландия) - Ирен Альдана (Мексика)

 Эдмен Шахбазян (АҚШ) - Нассурдин Имавов (Франция)

 Мелсик Багдасарян (Арманистон) - ТиДжей Ларами (Канада)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!