Асосий мазмунга ўтиш

MMA

UFC тарихидаги 5 нафар энг яхши курашчи ким?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Майкл Биспинг жавоб берди.

Британиялик собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг UFC тарихидаги 5 нафар энг яхши курашчи кимлигини айтди. Ушбу рўйхатдан, Хабиб Нурмагомедов, Генри Сехудо, Ислом Махачев, Хамзат Чимаев ва Даниэль Корьме ўрин олди.

"Ҳабиб Нурмагомедов - энг зўр курашчи. Айнан шу маҳорати туфайли у барча рақибларини мағлуб этган. Ҳамма унинг нима қилишини баҳс олдидан биларди, бироқ Хабибнинг усулига қарши ҳеч нарса қўллай олишмасди" - деди Биспинг. 

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов охирги жангида Жастин Гэтжини 2-раундда сабмишн эвазига таслим қилганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ