Украина терма жамоасининг 2 нафар футболчиси А Серия гранди эътиборига тушди

"Динамо" Киев клуби ҳамда Украина терма жамоаси ҳимоячилари - Илья Забарний ва Денис Попов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Areanapoli.it тарқатган хабарга қараганда, украиналик футболчиларга "Наполи"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Неаполликлар ушбу футболчиларни жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи.

Забарнийга шунингдек, Лондоннинг "Челси" клуби ҳам харидор. “Аристократлар” унинг трансфери учун киевликларга 10 млн евро тўлашга тайёр. Попов эса "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

18 ёшли Забарний ортда қолган мавсум "Динамо" сафида жами 36 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. 22 ёшли Попов 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!