Улар Моуриньони кутишган эди...Ёхуд Нигерия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Португалиялик мутахассис Жозе Пезейру фаолиятини халқаро майдонда давом эттиради. Маҳаллий футбол федерациясининг хабар беришича, мураббий Нигерия терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади. Терма жамоа бошқарувида у Гернот Рорни алмаштирди.

Пезейро учун Нигерия терма жамоаси бошқарувидаги илк турнир 2022 йилнинг биринчи ўн кунлигида бошланиши керак бўлган Африка кубоги бўлади.

Маълумот учун, Жозе мураббийлик фаолияти давомида “Спортинг” Лиссабон, “Порту” клублари, шунингдек, Венесуэла ва Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарган.

Аввалроқ, Нигерия терма жамоаси бошқарувига айни дамда “Рома”га устозлик қилаётган Жозе Моуриньо келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×