Улар супердарвозабонни кўндира олмади

“Барселона” раҳбарияти ПСЖда биринчи рақам эгасига айлана олмаган Жанлуижи Доннаруммани Каталонияга олиб келмоқчи бўлганидан хабар топиб, бундан норози бўлган Марк-Андре тер Штеген бошқа жамоага кетишини маълум қилганди.  

Харидор ҳам узоқ куттирмади. “Ньюкасл” германиялик  голкиперни ўз сафига олиш учун унга таклиф юборди.

Тер Штеген каталонияликлардан кўра кўпроқ маош беришга тайёр турган “Ньюкасл”га рад жавобини берди.

“Қарғалар” тажрибали дарвозабон учун “Барселона”га 55 миллион тўлаб, тер Штеген билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома қилмоқчи эди.

Маълумотларга қараганда, “Ньюкасл” Англия премьер-лигасида хавфли ҳудудда жойлашгани ва мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катталиги германиялик дарвозабоннинг бу таклифдан юз ўгиришига асосий сабаб экани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар