Усмон Тошевга таклиф бор, у

“Нурафшон” клубини бошқараётган Усмон Тошевнинг ЎФАда иш бошлаши ҳақида маълумотлар пайдо бўляпти. Қизиқ, ўзи яқинда Бухорога қайтган мутахассис яна кетадими? “Нурафшон” клуби директори Фаррух Ҳамроев мазкур масала бўйича Sports.uz га шундай деди:

- Фаррух ака, Усмон Тошевнинг ЎФАга ишга ўтаётгани ростми?

- Гапнинг очиғини айтаман, Усмон Қудратович бугун кечқурун келади. Кейин ҳокимнинг ёнига киришимиз керак. Шундан кейин билса бўлади.

тошев3

- Демак, Тошев “Нурафшон”дан кетяптими?

- Йўқ, клубда қолади. Бошқа лавозимда, балки вице-президент бўлиб.

- У ҳолда ўрнига “Нурафшон”да бош мураббий ким бўлади?

- Айтяпман-ку, келса гаплашамиз. Ҳокимнинг олдига кирамиз. Кейин барчаси маълум бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)