Вақтинчалик мураббийни менсимаган футболчидан

"Барселона"нинг айрим футболчилари бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньодан норози кайфиятда. 

"Onzefrom TV3" нашрининг хабар беришича, Коутиньонинг машғулот ва ўйинга бўлган муносабати жамоа етакчиларини ғазаблантирмоқда. Ла Лига 13-туридан ўрин олган баҳснинг иккинчи бўлимида Филиппе майдонга тушишдан бош тортди, бироқ унинг ўзи бу хабарни рад этмоқда. 

Маълум бўлишича, "кўк-анор ранглилар"ни вақтинча бошқарган Бархуан "Сельта"га қарши ўйиннинг биринчи тайми якунига яқин Коутиньога машғулотларга киришишни буюрган. Филиппе эса "ҳозир керак эмас, бироздан сўнг танаффус бўлади", - дея жавоб берган. 

Ўйиндан сўнг Каталония клубининг обрўли футболчилари 29 ёшли ярим ҳимоячини сўзлари ва муносабати учун қаттиқ қоралади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар