Вазият кескинлашмоқда! "Ал-Садд" "Барса" президентига ультиматум қўйди

Рональд Куманни бўшатиб юборган "Барселона" Хави борасида "Ал-Садд" билан келиша олмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, қатарликлар раҳбарияти бош мураббийни қўйиб юбориш бўйича расмий таклифни "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапортанинг шахсан ўзи тақдим этишини талаб қилмоқда. Бироқ Лапорта бундан бош тортди.

Бунинг ўрнига у Қатарга "Барса" вице-президенти Рафа Ютсе ҳамда спорт директори Матеу Алеманидан иборат делегация юборди. Ҳозирча, томонлар келишувга эриша олгани йўқ.

Айни дамда каталонияликларни "Барселона Б" бош мураббийи Серхи Бархуан бошқармоқда. Унинг қўл остида "блаугранас" 2 та ўйинда 1тадан ғалаба ва мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!