WBА рейтинги янгиланди. Бир нафар боксчимиз пастлади...

  • 2 октябрь, 2021, 11:50
  • 0
  • Бокс
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) сентябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингда деярли катта ўзгаришлар йўқ.
 
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 2-ўринда қайд этилган. Супер енгил вазнда (-63,5 кг) фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳам мос равишда 5 ва 8-ўринда қолди. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги 3 дан 1 поғона пастлаб, 4-ўринга тушди. 
 
Биринчи ярим енгил вазнда (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида рейтинг юқорисидан жой олган. Шунингдек, у IBF чемпиони ҳам ҳисобланади. 
 
Ушбу рейтингдан бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган.
1
2_3
   3_2
4_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!