Хави:

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Хави биринчи марта жамоа футболчилари билан яқиндан суҳбат олиб борди. 

Машғулот олдидан 41 ёшли мутахассис нутқ сўзлаб, бир неча кун олдин бўлиб ўтган "Сельта"га қарши ўйин натижасига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

"Сиз кўп ишларга қодирсиз. Танаффусга қадар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонсангиз, сўнгра рақиб ҳисобни тенглаштиришига йўл қўйиб беришга ҳаққингиз йўқ. Бу мумкин эмас", - деди испаниялик мутахассис. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар