Хави зўр трансферни блоклади

“Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибига кира олмаётган нидерландиялик плеймейкер Донни ван де Бек фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бу футболчига “Барселона” харидор бўлганди ва ёзда уни Испанияга кўчирмоқчи эди. Лекин Рональд Куман ўрнига бош мураббий этиб тайинланган Хави Эрнандес бу трансферга таъқиқ қўйди.

Аслида Хави Каталония клубида ўйнаётган нидерландиялик футболчиларнинг барида қутилишни режалаштирган ва шу боис ҳам истеъдодли плеймейкер трансферига йўл қўймади.

Хави клуб хўжайинларига ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш кераклиги таъкидламоқда. Бироқ, испаниялик мутахассис жамоага кимлар келишини ўзи танлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)