Хайрулла Ҳамидов: Моуриньода Элдорни асосий ҳужумчи қилишдан бошқа вариант қолмаяпти

CHERY AUTO

"Рома" ва "Ража Касабланка" жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Жозе Моуриньо мазкур баҳсда ҳам Элдор Шомуродовга имконият берди.

Tecno

Ўз навбатида ҳамюртимиз ишончни оқлаб, битта гол урди ва бир марта ассистентлик қилди. Римликлар учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида ушбу воқеликка ўз фикрини билдирди.

- Яна Элдордан гол. Маурда уни асосий ҳужумчи қилишдан бошқа вариант қолмаяпти, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!