Яна икки терма жамоа ЖЧга йўл олди

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига Европа саралаши якунларига кўра, яна икки терма жамоа йўлланмани қўлга киритди. 

Бугунги ўйинлар натижасидан сўнг саралаш гуруҳларида мос равишда биринчи ўринларни эгаллаган Франция ва Бельгия термалари Қатар йўлланмасига эга чиқди. Франция Қозоғистон дарвозасига жавобсиз 8та гол урган бўлса, Бельгия Эстонияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Қатар, Германия, Дания ва Бразилия терма жамоалари ҳам ЖЧ гуруҳ босқичида иштирок этишни кафолатлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!