Яхшибоев энди Европа Лигасида ўйнайди!

Жасур Яхшибоев 2022 йилда ҳам Европа миқёсидаги мусобақада иштирок этади. Бу гал ҳамюртимиз “кўҳна қитъа”нинг иккинчи турнири – Европа Лигасида тўп тепади.

Ўз тарихида илк бор Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этган “Шериф” бу галги турнирнинг ҳақиқий сенсацияси бўлди. Дастлабки икки турда “Шахтёр” ва “ Реал”ни мағлубиятга учратган Молдова чемпиони айнан мана шу ғалабалар эвазига Еврокубоклардаги юришини давом эттиради.

be975e9f4a9e1dffae468bf0c830b4ba

Гап шундаки, Жасур Яхшибоев жамоаси кетма-кет икки ғалабадан сўнг, кейинги учта учрашувни бой берди. Бешинчи турда Юрий Вернидуб шогирдлари ўз майдонида “Реал” устунлигини тан олди – 0:3.

“Сантьяго Бернабеу”даги дастлабки учрашувда “Реал” дарвозасига гол уриб, “Шериф”нинг тарихий ғалабасига пойдевор қўйган Жасур Яхшибоев ўша ўйиндаги жароҳатидан тўлиқ тикланмагани боис, Тирасполдаги баҳсда иштирок этмади.

Гуруҳдаги қолган икки жамоа – “Интер” ва “Шахтёр” тўқнашувида Италия чемпиони украиналиклар дарвозасига жавобсиз бир жуфт тўп киритди. Айнан мана шу натижа молдоваликларнинг гуруҳда учинчи ўрин олиши ва шу орқали Европа лигасида иштирок этишини таъминлади.  Гуруҳдаги сўнгги учрашувда “Реал” ва “Интер” биринчи ўрин масаласи ҳал қилса, “Шахтёр” ўз уйида “Шериф”ни енгган тақдирда ҳам сўнгги ўринда қолади.

- Мен йигитлар учун жуда хурсандман. Уларнинг шаънига бирор ножўя гап айтишга тил бормайди. “Реал” биз билан ўйинга жанговар таркиб билан келганининг ўзи ҳам улар бизни ҳурмат қилиши ва учрашувга жиддий тайёрланганини билдиради.

Бунақа гапларни ҳеч гапирмаганман, лекин жаримадан киритилган биринчи голдаги ҳолатда, менимча, ўйин қоидаси бузилмаган эди. Футболчимиз тўпга биринчи тегинди ва уни тепиб юборди. Рақибга тегинга бўлса ҳам, тўп тепиб юборилганидан кейин бўлди. “Реал” буюк клуб, шунинг учун ҳам жарима зарбаси белгиланди. Агар бу вазият “Реал” дарвозаси олдида юз берганида, аминмаки, жарима белгиланмас эди.

Биз бу гал кўрсатган ўйин сифати Мадридда биз “Реал”ни енгган учрашувдагидан юқори бўлди. Биз Еврокубокларда юришни давом эттиришимиз “Шериф” учун катта ютуқдир.

Менинг шартномам 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Ҳозирча, бор фикру хаёлим “Шериф” билан. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи баҳслари ва миллий чемпионат якунланишини кутайлик. Кейин ҳаммаси аниқ бўлади. Яширмайман, ҳар бир мураббий янада жиддий лойиҳа ва янада кучли клуб ҳақида орзу қилади. Мен ҳам бундан мустасно эмасман, - деди Юрий Вернидуб.

89aff994efc13673ec80fe077f0511b6-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Жасур Яхшибоевнинг “Шериф” билан ижара шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Агар легионеримизнинг фаолиятида фавқулодда бурилиш бўлмаса, Жасур Европа Лигаси ўйинларида иштирок этади.

Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

“Реал” Яхшибоевни кутяптими?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар