Ёш футболчи отиб ўлдирилди

Аргентина ўлим билан боғлиқ юз берган фожиа катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Полиция “Барракас Сентраль” жамоасининг 17 ёши футболчиси Лукас Гонсалесни отиб ўлдирди.

Воқеа мамлакат пойтахти Буэнос Айреснинг жануби-шарқий қисмидаги Барракас туманида содир бўлди. Лукас Гонсалес дўстлари билан машинада кетаётганида полиция томонидан ўққа тутилган.

Полиция ходимлари ўз ҳисоботида футболчи ва унинг дўстлари кетаётган транспорт воситаси уларни тўхтатишга уринган полиция машинасини уриб ўтиб кетганидан кейин қоида бузарларга қарата ўт очилгани ёзилган.

Бироқ, “Барракас Сентраль” клуби бу версияни инкор этмоқда ва фожиа пухта ўрганилиши ва айбдорлар жазолашини талаб қиляпти.

Айни пайтда “Барракас Сентраль” клубида мотам эълон қилиниб, машғулотлар ва ўйинлар ўтказилмайдиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар