Ёшларимиз Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан фотогалерея

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Кувайт - Ўзбекистон учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Диёрбек Раҳимқулов 37-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов ҳамда Улуғбек Ҳошимов таблодаги фарқни йирик кўринишга келтирди. Эркиновдан дубль. Рақиб сафида Абдулазиз Маҳран бу голларга бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа, 7 очко жамғарган футболчиларимиз гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлади.

Қуйида мазкур баҳсдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!