“Юнусобод спорт мажмуаси”да энг кучли киберспортчиларимиз аниқланди

Esports Узбекистан федерацияси томонидан янги мавсум олдидан терма жамоамизнинг энг кучли спортчиларини аниқлаб олиш мақсадида “Super Cup-2021” мусобақаси ташкил этилди.

Маълум қилганимиздек, ушбу турнир CS:GO, Dota 2, Pes 22, Fifa 22, PUBG mobile йўналишларида ташкил этилди. Унда ғолиб бўлган киберспортчилар келаси мавсум ўтказиладиган халқаро мусобақаларда терма жамоамиз таркибига жалб қилинади. Якунда ҳар бир йўналишда ғолиб бўлган иштирокчилар билан танишинг:

CS:GO
Артём Калабхунов (“H4SH1”, ўйиндаги номи)
Жаҳонгир Пўлатов (Joeldy)
Шаҳзод Игамбердиев (Squ1d)
Арслан Раҳимов (talos-dll)
Зоҳид Мўминов (Akun1)

Dota 2
Сергей Ли (Myn)
Алексей Ли (Blastalol)
Виктор Ли (Tswizzle)
Игор Смирнов (Dormammu)
Алан Ахмедшин (Saurfang)

Pes 22
Абу Бакр Абдураззоқов (Abujon)

Fifa 22
Қаҳрамон Солиҳбоев (Shammy)

PUBG моbile 
Султон Абдуллаев
Асадбек Ҳакимов
Жасур Тўлаганов
Акмал Абдушукуров

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×