ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “G” гуруҳининг 8-турида Туркия сафарда Латвия меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган ўйинда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди. Шу куни Сердер Дурсун (76') ва Бурак Йилмаз (90+9') Туркия сафида гол муаллифи бўлди. Бироқ Латвия ҳисобига ёзилган ягона гол ҳам турк футболчиси томонидан киритилди. Мерих Демирал 70-дақиқада кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар