"Ювентус" Мората ўрнига Франция чемпионатидан футболчи топди

Туриннинг "Ювентус" клуби қишки трансферлар ойнасида янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Sport Mediaset" нашри хабар берди. 

Туринликлар бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Жумладан,"кекса синьора" "Марсель" ҳужумчиси  Аркадиуш Миликни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. 

2020 йилда "Ювентус" Миликни "Наполи"да тўп тепаётган пайтидаёқ қўлга киритишга уриниб кўрган. Якунда Милик неаполликлар таркибида қолди ва мавсум ярмида "Марсель"га кўчиб ўтди. 

Польяк жорий мавсум Лига1 доирасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Айни вақтда "Ювентус" уни сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!