"Сассуоло" клубининг етакчи футболчиларидан бири Мануэль Локателли жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, ярим ҳимоячини Лондоннинг "Арсенал" клуби сотиб олишни кўзламоқда. "Канонирлар" раҳбарияти Локателлини сотиб олиш учун тахминан 40 миллион евро ажратишга тайёр. Олдинроқ ОАВ футболчининг "Ювентус" билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Айтишларича, томонлар битимни имзолашга яқин турибди.

Мануэлнинг "Сассуоло" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

23 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда жами 34 та учрашув ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар