Юзимга уришди, оёғимга тепишди, кейин коронавирус юқтирдим!

“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин Де Брюйне саломатлиги борасида қандай муаммоларга дуч келгани ва ҳали спорт формасини тўлиқ тиклаб олмагани ҳақида гапирди.

30 ёшли футболчи Чемпионлар лигасининг финалида “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан тўқнашди, кейинчалик Европа чемпионатида тўпиғидан жароҳат олди ва коронавирусга қарши курашишди.

- Спорт формамни чўққисига чиқдим, деб ўйламайман. Ўйин давомида бир-икки тезлашганимда, организм ковиддан кейин мослашиш жараёнида эканини ҳис қиляпман. Ҳафтасига икки марта ўйнай олганимдан хурсандман.

Аҳволим яхшиланяпти. Юзимга уришди, тўпиғимга тепишди, кейин коронавирус билан оғридим, мавсум мен учун ана шундай давом этмоқда, - деди Кевин де Брюйне.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×