Зидан Мессига устозлик қилиши кутилмоқда

ПСЖ раҳбарияти бош мураббий Маурисио Почеттино ўрнига бошқа мутахассисни таклиф қилмоқчи. Аргентиналик мутахассис юлдузларни  бошқаришга қийналмоқда. Айниқса, унинг ҳамюрти Лионель Месси захирага олинганидан кейин Почеттинога қўл бермагани мураббийнинг зарарига ишлади.

Парижликлар Почеттино ўрнига жаҳон футболида ўз ўрнига эга ва мураббий сифатида ҳам катта ютуқларни қўлга киритган Зинедин Зиданни таклиф қилиши кутиляпти. Зидан 2021 йилнинг январида “Реал”дан кетганидан кейин ишсиз юрибди.

Аслида Зидан Франция терма жамоасидан таклиф кутаётган эди. Бироқ федерация ҳозирги бош мураббий Дидье Дешамга ишонч билдиришни давом эттирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)