“Атлетико” ва яна 5 та Роналдунинг Ла лигадаги севимли жамоалари

7 апрель, 22:19 748

“Атлетико” ва яна 5 та Роналдунинг Ла лигадаги севимли жамоалари

Эртага Испания Ла лигаси 31-турида Мадрид дербиси бўлиб ўтади. “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду эса “матрасчилар” дарвозасини ишғол этиш бўйича устаси фаранглардандир. Биз эса эртанги ўйин олдидан португалиялик супер юлдузнинг Ла лигадаги “севимли” жамоалари билан сизларни таништирамиз.

>>“Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинини эслаб” ёхуд Англияда ҳам шундай хато бўлди!

>>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

>>“Лестер” ва ЕЧЛдаги дебют мавсумида чорак финалга чиққан 5 жамоа

5-6. “Атлетик” – 16 та гол

“Атлетик” – бу ном муҳлисларга яхши таниш. Испан ва жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган ушбу Баск клуби Роналдудан жуда ҳам кўп азият чеккан. 2009 йилдан  буён “Реал” сафида ўйнаб келаётган футболчи шу пайтга қадар Бильбао шаҳри шарафини ҳимоя этувчи жамоа дарвозасига 16 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан. Умуман “Атлетик” клубига энг кўп гол урган мадридлик футболчилар қуйидагилардир: Роналду 16, Пушкаш, Рауль ҳамда Уго Санчес 11 та.

>>ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

5-6. “Барселона – 16 та

“Барселона” клуби ҳақида эса таърифлашга ҳожат бўлмаса керак. “Эл Классико”да тўп киритиш бўйича Роналдудан олдинда фақат Месси ҳамда Алфредо Ди Стефанолар бор. Месси ҳисобида 21, Ди Стефано ҳисобида эса “классико”лардаги 18 та гол мавжуд.

>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

3-4. “Cельта” – 18 та

Роналду футболчилик фаолиятидаги 400-голини айнан “Сельта” дарвозасига киритган. Бу ҳодиса рўй берганига ҳам 2 йилдан ошди. Бундан ташқари португалиялик футболчи мазкур клуб дарвозасига бир ўйинда 4 та гол киритган ҳолатлар ҳам рўй берган. Умумий эса Виго шаҳри жамоасига “CR7” 18 бор гол киритган.

>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

3-4. “Атлетико” – 18 та

Биринчи даврадаги бахсдан сўнг Роналдунинг Ла лигада “Атлетико”га киритган голлари сони 18тани ташкил этди. Сўнгги вақтларда “қироллик клуби”нинг “Барселона”дан кейинги ноқулай рақиби айнан “матрасчилар” бўлиб келишаётган эди. Бироқ Роналду биринчи дарада “Висенте Калдерон”да кечган баҳсда мезбонларга 3 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан ҳолда Ла лигада “Атлетико”га киритган голлари сонини 18 тага етказиб олган эди. Умуман эса у Мадрид дербисида энг кўп гол киритган футболчи деган номга ҳам сазовордир.

2. “Хетафе” – 20 та

Мадрид яқинидаги шаҳарча шарафини ҳимоя этувчи мазкур жамога қарши учрашувларда Роналду майдонни голсиз тарк этган эмас. Ушбу қарама-қаршиликда асосан “қаймоқранглилар”нинг 7-рақами эгаси “дубль” қайд этиб келади.

1. “Севилья” – 23 та

Европа лигаси/УЕФА Кубоги “қироллари”ни Роналду яхши кўрганидан ҳар доим ўз голлари билан уларни “сийлаб келади”. 17 ўйинда 24 бор гол киритиш бу фантастик натижадир. Португалиялик юлдуз андалусияликлар билан ўзаро ўйинларда бир бор “покер” ва 4 бор “хет-трик” қайд этган.

Изоҳ: Статистика 07.04.2017 ҳолатига

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади