Легионерларимиз. Юртдошларимизнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлари ҳақида
Бугун биз одатимизга кўра, хориж чемпионатларида тўп сураётган футболчиларимизнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлари ва уларда ҳамюртларимизнинг иштироки ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида
“Бока Хуниорс”нинг қимматбаҳо сотувлари
“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари
Япония
Кунчиқар юрт – Японияда фаолият юритаётган Фозил Мусаев “Жубило Ивата” сафидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. “Шимузу”га қарши баҳсда Фозил Мусаев 22-дақиқада сариқ карточка ишлаб олган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб Япония чемпионатидаги илк голини уришга эришди. Шунингдек, Фозил 78-дақиқада ўз ўрнини Матсуига бўшатиб берди. Ушбу ғалабадан сўнг Мусаев жамоаси 7 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.
Жанубий Корея
Жанубий Корея Биринчи лигасида эса “ўзбек дербиси” бўлиб ўтди. Яхши биласиз, “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Баҳодир Пардаев ҳам фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттирмоқда. Жанубий Корея биринчи лигасининг 5-турида Баҳодир Насимов ўйнайдиган “Ансан Гринерс” ўз майдонида Пардаев тўп сурадиган “Бучеон”ни қабул қилди. Анчагина муросасиз кечган ўйинда “Бучеон 1995” 4:2. Насимовнинг жамоаси ҳозирда 10 жамоа орасида 7, Пардаевнинг “Бучеон”иеса 5-ўринда бормоқда.
Эрон
Эрон чемпионати 25-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров тўп сураётган “Сепаҳон” жамоаси ўз майдонида “Саипа” футболчиларини қабул қилди. Мазкур ўйинда Жепаров жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Навбатдаги муваффақиятдан кейин “Сепахон” очколари сонини 35 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди.
Қатар
Қатар Юлдузлар Лигаси 24-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп сураётган “Ал-Сайлия” жамоаси ўз майдонида “Муайтар” клубини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Абдухолиқовнинг пенальтидан урган голи эса унинг жамоасини мағлубиятдан сақлади. Ушбу учрашувда Темурхўжа 90 дақиқа тўлиқ ўйнади, Санжар Шоаҳмедов ўйин якунида захирага олинди.
Санжар Турсуновнинг “Ал-Харитият” жамоаси эса сафарда “Ал-Ахли” устидан ишончли ғалабага эришди. Санжар Турсунов 90 дақиқа ўйнаган ушбу ўйинда унинг “Ал-Харитият”и 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сардор Рашидов заҳирадан тушган ўйинда эса “Ал-Жаиш” турнир пешқадами – “Лехвия” меҳмони бўлди ва сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учради – 5:1.
>>Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз
Бу турдан сўнг “Ал-Сайлия” 27 очко билан 10 жамоа орасида 7, “Ал-Харитият эса 28 очкоси билан 7, ҳисобида 45 очкоси бўлган “Ал Жаиш” эса 4-ўринда бормоқда.
Хитой
Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси Хитой Супер лигасининг 3-турида ўз майдонида “Шандонь Луненг” жамоасини қабул қилди. Исмоилов иштирок этмаган мазкур ўйинда унинг жамоаси 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Кримецнинг “Бейжинг Гуоан”ни эса ўз майдонида Карлос Тевес тўп сурадиган “Шанхай Шеньхуа”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кримец учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.
Ахмедовнинг “Шанхай СИПГ”и эса мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди. “Гуанчжоу Эвергранд”га қарши ўйинда Ахмедовсиз ўйнаган Виллаш-Боаш жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади
Анзурнинг “Чангчунь Ятай” жамоаси хали очко олганича йўқ ва хамон турнир жадвалининг энг қуйи қисмида турибди. Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” эса 4 очкоси билан 8, “Шанхай СИПГ” эса 6 очкоси билан 3-ўринда бормоқда.
Малайзия
Малайзия Супер лигасининг 8-турида Фарход Тожиев ва Дилшод Шарофуддиновлар тўп сурадиган “Т-ТИМ” жамоаси “Келантан” меҳмони бўлиб, 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонларнинг иккичи голи эса айнан Тожиев ҳисобига ёзилди. Ҳар иккалар футболчимиз ўйинни асосий таркибда бошлаган холда, 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. Айни вақтда эса “Т-ТИМ” 12 жамоа орасида 9-ўринда бормоқда.
>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар
Россия
РФПЛда эса 21-тур давом этмоқда. Виталий Денисовнинг “Локомотив”и сафарда “Уфа” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ортга қайтди. Ҳамюртимиз эса ўйинни жароҳати сабаб, ўтказиб юборди.
Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” эса бугун турнир пешқадами – “Спартак” уйига сафар қилади.
Ҳозирда “Локо” футболчилари 16 жамоа орасида 30 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Афонин жамоси эса янада пастда жойлашган.
Сербия
Сербия Супер лигасида эса 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепадиган “Явор” клуби сафарда “Младость” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ғофуров 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. Айни вақтда ҳисобида 39 очкоси бўлган иваницаликлар турнир жадвалида 16 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Қозоғистон
Кеча Қозоғистон чемпионати 4-тур ўйинлари ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб бораётган “Атирау” “Акжайик” меҳмони бўлди. Сафарда ҳаракат қилган Саломов жамоаси 2:2 ҳисобидаги дурангга эришди. Шавкат Саломов эса ушбу беллашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепди.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- “Реал”нинг 7-рақам эгалари
- Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар