“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари

Ўтган сафар сиз азиз мухлисларни “ПСЖ”“Тоттенхэм”,  “Манчестер Сити”,"Арсенал"“Эвертон” ва "Челси" жамоалари тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлар билан таништирган эдик. Бугун, мазкур туркумдан ўрин олган навбатдаги жамоа билан сизларни таништирамиз. Демак, “Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари.

Ишсиз юрган топ мураббийлар

Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз

“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

5. Серхио Рамос – 27 млн евро

Бугунги кунда “Реал”ни сўнгги дақиқларда қутқариб қолаётган Рамос “Севилья” академияси тарбияланувчиси саналади. “Севилья”нинг бош жамоасида бор-йўғи бир мавсум тўп сурган Рамос учун “Реал” раҳбарлари 27 млн евро беришади. Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер “Севилья” тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлардан биридир.

>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар

4. Кевин Гамейро – 32 млн

2013 йил “ПСЖ”дан 10 млн еврога таклиф этилган Гамейро андалусияликлар сафида 3 мавсум тўп сурди ва жамоага киришиб кета олди. 3 мавсум давомида “Севилья” сафида тўп сурган франциялик ҳужумчи жамоа сафида 144 ўйин ўтказиб, 67 бор гол урган ва 16 маротаба шерикларини голли узатма билан таъминлаган. Ушбу мавсум аввалида эса “Атлетико” Кевин учун 32 млн еврони “Севилья”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берди ва уни ўз сафига қўшиб олди.

>Жанубий Корея клубларида тўп сурган ўзбек футболчилари

3. Гжегож Крыховяк – 34 млн

2014 йилнинг ёзида “Реймс”дан 4,5 млн евро эвазига ҳарид қилинган Крыховяк жамоада икки мавсум тўп сурди ва 89 та ўйин ўтказган холда рақиблар дарвозасини 5 бор аниқ нишонга олишга эришади. “Севилья” билан икки бор Европа лигасида ғолиб чиққан польшалик футболчинини ушбу мавсум аввалида “ПСЖ” 34 млн еврога сотиб олди. Қайд этиш жоиз, анчагина катта суммага келган полшалик ярим ҳимоячи ҳозирда парижликларнинг ёшлар жамоаси таркибида ўйнамоқда.

>>Футболдаги абадий дўстлар

2. Хосе Антонио Рейес – 35 млн евро

17 ёшида “Севилья”нинг ёшлар жамоасидан асосий таркибга ўтказилган Рейес келгуси мавсумларда аста-аста асосий таркибдан муқим жой олади. Рейес 21 ёшга тўлгач эса уни  Венгер “Арсенал”да кўришни истаб қолади ва футболчи учун андалусияликларга 35 млн евро тўлайди. Кейинчалик фаолиятини “Реал”, “Атлетико” ва “Бенфика” каби жамоаларда давом эттирган Рейес 2012 йилдан яна қадрдон жамоасига қайтиб келади ва 2016 йилдан эътиборан эса “Eспанол”да тўп суриб келмоқда.

>>Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

1. Даниэль Алвес – 35,5 млн

Бразилиянинг “Баия” клуби тарбияланувчиси бўлган Дани Алвес 2001 йил “Севилья”га кўчиб ўтади ва ўз эма, кўп эмас 6 йил “Рамон Санчес Писхуан”да ўйнайди. Андалусия клуби билан УEФА суперкубоги, УEФА кубоги, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси 2008 йил 35,5 млн евро эвазига “Барселона” сафига бориб қўшилади. Айнан мазкур трансфер андалусияликлар тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлари саналади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!