Машҳур клуб Файзуллаевнинг шериги бўйича музокара бошлади

Туркиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Трабзонспор” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларни олиб келмоқчи.

Fotomac нашрининг таъкидлашича, “Трабзонспор” мутасаддилари Москванинг ЦСКА жамоаси ҳужумчиси  Фёдор Чалов трансфери масаласида москваликлар билан музокараларни бошлаб юборган.

1697399532_fayzullaev

Тажрибали ҳужумчига трабзонликлардан ташқари туркларнинг яна икки гранди – “Галатасарой” ва “Фенербаҳче” ҳам қизиқиш билдиряпти.

25 ёшли форвард “армиячилар” тарбияланувчиси ҳисобланади ва Россия Премьер-лигасида фақатгина бир жамоа – ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фёдор Чалов 2022 йили ярим мавсум Швейцариянинг “Базель” жамоасида ижара асосида ўйнади, бироқ тез орада ортга қайтишига тўғри келди.

Бугунги кунда Чалов Россиянинг энг зўр ҳужумчиларидан ҳисобланади. Фёдор ўтган йилнинг августида ЦСКАга кўчиб ўтган ўзбек легионери Аббосбек Файзуллаевнинг ҳужум чизиғидаги шериги ҳисобланади.

ЦСКА ўйинларида легионеримиз ўзининг аниқ паслари билан Фёдор Чаловни қулай позицияга олиб чиқиб, унга гол уришига ёрдам бериб келмоқда.

Фёдор Чаловнинг ўзи ҳам Европада ўйнаш истаги борлигини яшираётгани йўқ. Кейинги йилларда Россия клубларининг халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳам айрим россиялик ўйинчиларнинг Европага йўл олишига ҳам сабаб бўлмоқда.

ЦСКА ҳужумчисининг “армиячилар” билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади. Бу унга харидор клубларга трансферни бепул амалга ошириш имконини беради. “Армиячилар” Чалов трансферидан пул ишлаб олиш учун уни январда трансфер қилишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Transfermarkt портали экспертлари бу ҳужумчининг трансферини 12 миллион еврога баҳолаяпти.

Фёдор Чалов мавсум бошидан бери Премьер-лига, Россия кубоги ва мамлакат Суперкубоги турнирларида жами 26 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

volga (1)

Чалов 2019 йилдан бери Россия миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бироқ тажрибали ҳужумчи халқаро миқёсида сермаҳсуллиги билан мақтана олмайди. Ҳозиргача мамлакати бош жамоасида етти марта майдонга тушган форвард фақатгина битта гол уришга муваффақ бўлган. Ана шу ягона гол ўтган йилнинг октябрь ойида Камерун терма жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида киритилди.

Ҳусановнинг ўйинига Европадан қандай муносабат бўлди?

Файзуллаевга устози янги вазифа юклади

Ўзбекистондан Осиё кубогида сюрприз кутишяпти!

Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!

Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!