Ўзбекистондан Осиё кубогида сюрприз кутишяпти!
Қатар стадионларида қитъанинг энг кучли 24 та терма жамоаси иштирокида Осиё кубоги бошланди. Бу турнир 18-маротаба ташкил этилмоқда.
24 та терма жамоа тўрттадан олти гуруҳга бўлинган ҳолда плей-офф босқичига чиқиш учун бир даврали тизимда ўзаро куч синашади.
Мусобақа қоидасига кўра, ҳар бир квартетдан дастлабки икки ўринни эгаллаган ва энг яхши кўрсаткичга эга тўртта учинчи ўрин соҳиби мусобақадаги иштирокини давом эттиради. Қолганлар уйга қайтади.
Ҳозир футбол оламининг катта қисми Африка Миллатлар кубоги ва Осиё кубогини кузатиб боришга қизиққан.
Ён қўшнимиз – Қозоғистондаги мутахассислар, футболчилар, экспертлар ҳам Осиё кубоги бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Хусусан, Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи ва биринчи лигада қатнашаётган “Хан-Тенгри” жамоаси бош мураббийи Александр Кузнецов ҳам Оисё қитъасининг энг нуфузли мусобақасига муносабат билдирди.
- Ўзбекистон бизга қўшни ва бу факт бизни мана шу терма жамоага мухлислик қилишга ундайди.
Ўзбеклар ўтса бўладиган гуруҳдан ўрин олган. Сурия ва Ҳиндистон ўзбекистонликлар ўта оладиган рақиблар сирасига киради.
Кейин плей-офф босқичида ҳам қўшниларимиз уюшқоқ тарзда ўйин кўрсатса, сюрприз қилишга қодир.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида юлдуз футболчилар ва истеъдодли ёш ўйинчилар бор. Улар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсата олган, - деди Александр Кузнецов.
Таъкидлаш жоизки, Осиё кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилганлар орасида ўтган мавсумни Қозоғистон Премьер-лигасида ўтказган икки нафар футболчи ҳам бор.
Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаров мавсумни “Ордабаси” сафида ўтказди. Чимкентликлар клуб тарихида илк маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Табиийки, чемпионликка ўзбек легионерлари ҳам катта ҳисса қўшди. Чемпионатнинг барча – 26 та учрашувида майдонга тушган Бобур Абдухолиқов рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди.
Премьер-лиганинг йигирма иккита беллашувмда қатнашган Шаҳбоз Умаров эса, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдухолиқов 2018 йилдан бери миллий терма жамоа ўйинчиси ҳисобланади. Ҳозиргача 13 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган.
Шаҳбоз Умаров 2021 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Ҳозирча тўрт маротаба майдонга тушган ва ҳали голлари ҳисобини очмади.
Файзуллаев топ-клублар эътиборини қозониши шарт!
Япон футболчиси Ўзбекистон кучайганини тан олди
Испанлар Файзуллаевга баҳо берди, Осиё кубогида уни ва Ҳусановни алоҳида кузатишади!
Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!
Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти
“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!
Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!
Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади
Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди
Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!
Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!
Фикрлар