Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти

Россия Премьер-лигасининг биринчи қисмида беш нафар футболчимиз иштирок этди. Улар орасида энг зўри Аббосбек Файзуллаев бўлиб чиқди.

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз ЦСКАнинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллади. “Рубин”да тўп тепаётган тажрибали ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳам асосий таркибга кириш учун курашни давом эттиряпти.

Россия клубларидаги яна уч нафар футболчимиз қишки трансферлар даврида янги жамоаларга ўтиши кутилмоқда. Улардан бири бу масалани ҳал қилиб бўлди. “Нижний Новгород”даги 22 ёшли ҳужумкор футболчимиз Русланбек Жиянов  2024 йилни “Навбаҳор”да ўтказади. Наманганликлар истеъдодли футболчини Россия клубидан ижарага олган ва бу трансфер тасдиқланди ҳам.

жиянов1

Русланбек Жиянов “Навбаҳор”дан кетган ва ҳали бирор жамоа сафига қўшилмаган Остон Ўруновнинг ўрнини босиши керак.

Жияновнинг “Нижний Новгород” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Шу боис, Русланбек бир йилдан кейин Россияга қайтади ва кейинги фаолиятини қаерда давом эттириш масаласини кўриб чиқади.

“Нижний Новгород”даги иккинчи футболчимиз Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятида бироз пасайиш кузатилмоқда.

2021 йилдан бери Россия Премьер-лигасида ўйнаётган 22 ёшли ҳимоячи жорий чемпионатда атиги тўрт марта майдонга тушди ва битта ассист қайд этди. Ҳозир “Пахтакор” тарбияланувчиси янги жамоа топиши керак.

Маълумотларга қараганда, Йўлдошевни Туркиянинг “Самсунспор” жамоаси ўз сафида кўрмоқчи. Ҳимоячи учун курашга Қозоғистоннинг энг номдор клуби “Қайрат” ҳам қўшилди.

“Самсунспор” ёздан бери легионеримизга қизиқиш билдириб келмоқда. Бу клуб Иброҳимхалил ёрдамида чап қанотдаги бўшлиқни тўлиқ ёпишга умид қиляпти.

pobeda-Nizhnego-v-Kazani-1200x802

“Қайрат” эса, жамоани тарк этган Сергей Кейлер ўрнини Йўлдошев билан тўлдиришни режалаштирган. Қолаверса, улар Иброҳимхалилни Лев Кургинга рақобатчи бўлишини истаяпти.

Йўлдошевнинг нижний новгородликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилаётган яна бир легионеримиз Умарали Раҳмоналиевдир. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори “Рубин” аъзоси ҳисобланади. Қозонликлар ярим ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва маҳоратини ошириши учун уни ижарага жўнатишга қарор қилган.

Раҳмоналиевга Россия чемпионати биринчи лига жамоаси “Акрон” қизиқиш билдирмоқда. Журналист Сергев Ильевнинг маълум қилишича, тольяттиликлар ўзбек футболчисининг трансфер маълумотларини сўраган.

0a86-9f214cb39dc31c093f68baf82505ae69

“Акрон” жорий мавсумда Премьер-лига йўлланмаси учун курашмоқда. Бу жамоа 20-турдан кейин 35 очко билан учинчи ўринда боряпти ва мусобақа пешқадами “Динамо-Махачқалъа”дан атиги икки очко кам тўплаган.

Ҳусановни Францияда кутишяпти!

Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг Осиё кубогида ғолиб чиқиш имкониятини баҳолади

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!