“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Футбол – миллионлар ўйини. Якунланган 2023 йил футбол жамоатчилиги учун бир неча ёрқин юлдузларни кашф қилиб берди. Европанинг нуфузли манбалари йилнинг энг истеъдодли кашфиётлари ҳақида маълумот тарқатди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик мухлислар эътиборига Европа миллий чемпионатларида порлай бошлаган футболчилар ҳақида маълумот беради.

Эван Фергюсон (“Брайтон”)

19 ёшли ҳужумчи ўзига катта футболдаги даври келишини 2022 йилдан бери кутаётган эи. Ирландиялик истеъдод эгаси жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини олти мартаба ишғол қилди.

Қисқа фурсатда унинг трансфер суммаси 65 миллион еврогача кўтарилди. Гранд клублар Фергюсон учун харажат қилишга тайёр. “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” вакиллари бу ҳужумчини олиш учун амалий ҳаракатларини бошлади.

volga_33

Лои Опенда (“РБ Лейпциг”)

Бельгиялик футболчи илгари Абдуқодир Ҳусановнинг жамоаси “Ланс”да ўйнаган. 23 ёшли футболчи 2023 йилнинг июлида Бундеслигага кўчиб ўтди. “Лейпциг” таркибидаги дастлабки 16 та ўйинда Лои рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилиб, тўртта голли пас узатди. Чемпионлар лигасида голлари ҳисобини очиб, рақиб дарвозабонларни тўрт бор ожиз қолдирди.

w640xh480_GettyImages-1807968324

Уоррен Заир-Эмери (ПСЖ)

Уоррен Заир-Эмери Париж клубининг ҳақиқий топилмаси. Бу футболчи март ойида 18 ёшга тўлиши билан ПСЖ берган илк профессионал шартномага имзо қўяди. Жорий мавсумда Заир-Эмери Лига 1 ва Чемпионлар лигасида жами 14 та ўйинда қатнашиб, учта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

64014ef3547ac8f47a16208f984cc (1)

Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА Москва)

Йил кашфиётлари орасида ўзбек футболчиси ҳам эътироф этилгани мухлисларимизга қувонч бағишлайди.

Файзуллаев август ойида “Пахтакор”дан ЦСКА кўчиб ўтган эди. Қисқа фурсатда “армиячилар” етакчисига айланган легионеримиз Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди.

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчилари номинацияга киритилгани ҳам ўзбек футболининг ютуқлари эътирофидир.

Аббосбек ҳозирча москваликлар сафида чемпионат ва кубог баҳсларида 18 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Кўпчилик Файзуллаевнинг яқин келажакда Европанинг кучли лигаларида кўришга умид билдиряпти.

Креатив ўйин услуби туфайли жамоасига катта фойда келтираётган Файзуллаевнинг трансфери ҳам бир неча баробар ошиб, ҳозирча 4 миллион еврони ташкил қилмоқда.

volga (1)_17

Ламин Ямаль (“Барселона”)

“Барселона” қанчалар номдор жамоа бўлмасин, баъзан ёш болалар кўмагига муҳтож бўлиб қолади. 15 ёшли Ламин Ямаль ҳам таркибдаги айрим муаммолар туфайли катта футболга эрта кириб келди.

Каталонияликлар сафидаги дебютини ўтган мавсумда “Бетис”га қарши баҳсда нишонлаган Ямаль бугунги кунда асосий таркиб ўйинчиларидан. Ламиннинг бугунги кундаги трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Янги мавсумда у Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси жами 24 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

volga (2)_7

Серу Гирасси (“Штутгарт”)

Серу Гирасси юлдузли онлари келишини жуда узоқ кутди. Янги мавсумда “Штутгарт” сафида кетма-кет гол ура бошлаган футболчини Европа ҳам энди таний бошлади.

27 ёшли ҳужумчи Бундеслига ва Германия кубогида жами 16 та учрашувда 19 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Унинг нархи бир неча ой ичида тўрт баравар кўтарилиб, ҳозир 40 миллион еврони ташкил қилмоқда.

2b14e2_1

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!