Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Жорий йининг 12 январидан 10 февралига қадар Қатар Осиё кубогига мезбонлик  қилади. Минтақанинг энг нуфузли мусобақасида қитъанинг  энг кучли 24 жамоаси иштирок этади.

Осиё кубогининг гуруҳ босқичида  Ўзбекистон билан бир квартетдан жой олган Сурия терма жамоаси ҳам мусобақада қатнашадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Кўпчилик мухлису мутахассислар таркибга Москванинг ЦСКА клуби тарбиялаган дарвозабон Максим Саррафнинг киритилгани ҳайрон қолдирди.

gettyimages-1472018561-612x612

Қизиғи шундаки, “В” гуруҳининг 13 январга белгилаган биринчи турида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради ва ҳар икки жамоа таркибида ЦСКА вакиллари – Аббосбек Файзуллаев ва Максим Сарраф бўлади. Балки улар бир бирига қарши ҳам ўйнар.

Таниқли футбол агенти Алексей Сафонов “Матч ТВ” журналистларига берган интерьвюсида  18 ёшли дарвозабоннинг катта турнирга жалб қилинганига муносабат билдирди ва ўзбек футболи ҳақида ҳам гапирди.

— Максим Сарраф илгари ҳам Сурия терма жамоасидан таклиф олган, у яхши савиядаги дарвозабон.

— Сиз Осиё кубогининг даражасини қандай баҳолайсиз?

—  Биласизми, бизнинг терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларини енга олмаган. Аббосбек Файзуллаев эса, ЦСКАнинг энг зўр ўйинчиси, деб эълон қилинди.

Ҳар бир жойда ўзига яраша даража бўлади. Саррафнинг терма жамоа ўйинларига жалб этилиши унинг ўзига бўлган ишончини оширади. Қолаверса, у ҳали ёш футболчи.

— Бунақа таклифга ҳали ёшлик қилмайдими?

— Ўтган йили ҳам терма жамоада ўйнаган. Игорь Акинфеев ҳам терма жамоадаги фаолиятида жуда эрта бошлаган ва ҳалигача ўйнаяпти.

Шундай экан, ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ.

Менинг ўйлашимча, Саррафнинг Сурия терма жамоасига таклиф этилгани ЦСКАда яхши савиядаги дарвозабонлар тайёрлаш йўлга қўйилганидан далолат беради. “Армиячилар” академисида ўсиб, ривожланиб келаётган ёш футболчилар бор. Бу борада мен Максимга ҳам ишонаман.

IMG_3808

Осиё кубогининг “В” гуруҳидан Ўзбекистон ва Сурия футболчиларидан ташқари, Ҳиндистон ва Австралия терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Ҳамюртларимиз Суриядан кейин 18 январда Ҳиндистон терма жамоаси вакиллари билан куч синашади.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз 23 январда энг кучли рақиб – Австралияга қарши ўтказилади.

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!